Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пентагон раҳбари коронавирус туфайли Ўзбекистонга сафарини қолдирди
11.03.2020 15:07,  
235

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер коронавирус туфайли Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистонга сафарини кейинроққа қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда Пентагон вакили Алисса Фара маълум қилди.

"Еҳтиёт чоралар сифатида Мудофаа вазири Эспер Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Покистонга сафарини кейинга қолдиришга, АҚШда қолишга ва Мудофаа вазирлигининг коронавирусга қарши курашишда ёрдам беришга қарор қилди", - деди Фара ўз твиттерида.

 

Эслатиб ўтамиз коронавирус хавфи туфайли Ўзбекистонда қатор халқаро форумлар ва йирик анжуманлар бекор қилинмоқда — “ Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми, Тошкент халқаро инвестиция форуми.

Бундан ташқари Ўзбекистонда барча спорт мусобақалари ва халқаро тадбирлар ҳам тўхтатилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон расмийлари ҳали ҳам коронавирус туфайли Наврўз байрамини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишмаган.

Мавзуга доир: Қозоғистон президенти 8 март байрам тадбирларини бекор қилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан