Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари янгиланди
31.08.2019 15:15,  
194

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 2 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222‒II-сонли Қарорининг 1-иловаси қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилди:

«Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият».

Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати қуйидагича эди:

Қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш воситаларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи қисмлари ва приборларини, агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса, шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун махсус материалларни ва махсус асбоб-ускунани ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.

Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш.

Бўшаётган ҳарбий-техника воситаларини тугатиш (йўқ қилиб ташлаш, утилизация қилиш, кўмиб ташлаш) ва қайта ишлаш.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш.

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомаласи соҳасидаги фаолият.

Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш.

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, реализация қилиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиб ташлаш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ва ветеринарияда фойдаланиш, шунингдек таркибида гиёҳванд моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш.

Ветеринария фаолияти.

Тиббий фаолият.

Фармацевтика фаолияти.

Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш.

Хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш.

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш.

Баландликларда саноат альпинизми усуллари орқали таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш.

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш.

Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш.

Қимматбаҳо ва нодир металларни, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш.

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизел ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини) реализация қилиш, бундан заводда идишларга қадоқланганлари мустасно.

Этил спирти ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш.

Банк фаолияти.

Банклар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш.

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш.

Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолият.

Баҳолаш фаолияти.

Суғурталовчиларнинг ва суғурта брокерларининг суғурта фаолияти.

Аудиторлик фаолияти.

Ломбардлар фаолияти.

Лотереялар ташкил этиш.

Адвокатлик фаолияти.

Божхона омборини таъсис этиш.

Божсиз савдо дўконини таъсис этиш.

Божхона режимида омборхона — «эркин омборхона» таъсис этиш.

Геодезия ва картография фаолияти.

Ноширлик фаолияти.

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолият.

Диний таълим муассасаларининг фаолияти.

Аудиовизуал асарларни, фонограммаларни ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш.

Фонограммаларни тайёрлаш.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш.

Биржа фаолияти.

Туризм фаолияти.

Улгуржи савдо.

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш.

Микрокредит ташкилотлари фаолияти.

Пиротехника буюмларини (ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлардан ташқари) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш.

Риэлторлик фаолияти.

Кредит бюролари фаолияти.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолият.

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш.

Хусусий бандлик агентликларининг Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ишни қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолияти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан