Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Amazon акциялари 21 фоизга тушиб кетди
28.10.2022 19:24,  
40

Американинг Amazon онлайн-савдо платформаси 27 октябрь, пайшанба куни компаниянинг соф фойдаси деярли 10 фоизга камайган молиявий ҳисоботларни тақдим этди, бу айни пайтда акциялар нархининг 21 фоизга пасайишига сабаб бўлди.

Amazon даромади 15 фоизга ўсиб, 127,1 миллиард долларни ташкил этди. Соф фойда бир вақтнинг ўзида деярли 10 фоизга, яъни 2,9 миллиард долларга қисқарди. Натижада компания акциялари пасая бошлади ва айни дамда нарх 21 фоизга пасайди.

Кейинчалик акциялар бир оз кўтарилди, шу билан бирга олдинги кундаги нархдан 13% пастроқда қолди. 2022 йил бошидан бери компания акциялари учдан бир қисмидан кўпроққа (35 фоиз) арзонлашди.

Август ойи бошида Amazon ақлли робот чангютгичлар ишлаб чиқарувчи Roomba iRobot компаниясини сотиб олганини эълон қилди. Қайд этилишича, транзакция суммаси тахминан 1,7 миллиард долларни ташкил этади. Amazon IRobot'ни ҳар бир акция учун 61 доллардан сотиб олишни режалаштирмоқда.

Бунгача АҚШнинг етакчи технология компаниялари капиталлашуви Fed ставкасини оширгач, 1 триллион долларга пасайган эди. Хусусан, Microsoft охирги уч савдо сессиясида бозор капиталлашувидан 190 миллиард доллар йўқотди. Tesla тахминан 200 миллиард доллар, Amazon 173 миллиард доллар, Alphabet эса 123 миллиард доллар йўқотди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан