Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Амазон» асосчиси 15 дақиқада 13 миллиард доллар пул ишлаб топди
31.01.2020 12:14,  
1102

Дунёнинг энг бой одами Жеф Безос 15 дақиқа ичида 13,2 миллиард долларга бойиди. Қандай қилиб, дейсизми?

“Амазон” компаниясининг сўнгги чоракдаги молиявий натижалари таҳлилчилар кутгандан кўра яхшироқ чиқди. Яъни компания ҳамма кутгандан кўра кўпроқ фойда кўрган. Бу маълумот эълон қилиниши билан компания акциялари бир неча дақиқа ичида 12 фоизга ошиб кетди.

“Амазон” асосчиси Жеф Безос компания акцияларининг бор-йўғи 12 фоизига эгалик қилади. Шунга қарамай, бу унинг дунёда энг бой одам бўлишига кифоя қилади. Чунки бир пайтлар фақат китоблар сотиш билан шуғулланган “Амазон” бугун гигант компанияга айланган. Айни пайтда унинг акциялари умумий қиймати бир триллион доллардан ошди. Безоснинг бойлиги эса қарийб 130 миллиард долларга тенг.

Айтганча, Безос 13 миллиард долларга бойиган куни “Facebook” асосчиси Марк Зукерберг тўрт миллиард долларга камбағаллашди. Чунки “Facebook”нинг ўтган чоракда ишлаб топган даромади яхши бўлса ҳам, ўсиш секинлашгани ҳиссадорларни хавотирга солган ва натижада олти фоизга арзонлашган. Бу эса Зукерберг бир неча соат ичида тўрт миллиард доллар йўқотишига сабаб бўлди. У кўп хафа бўлмаса ҳам бўлади. Чунки номида ҳануз 81 миллиард доллар пули бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан