Америка ҳукумати полиция ҳижобни ечишни талаб қилган уч аёлга 180 минг доллар тўлайди

Америка ҳукумати полиция ҳижобни ечишни талаб қилган уч аёлга 180 минг доллар тўлайди

Нью-Йорк ҳукумати полиция ҳижобни ечишни талаб қилган уч нафар мусулмон аёлга 180 минг доллар тўлайди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

Аёллардан бири билан боғлиқ муаммоли вазият 2012 йилда юз берган эди. Ўшанда мусулмон қиз мактабда ўзи ҳақида гап тарқатаётган икки ўқувчи қиз билан жанжаллашиб қолган. Натижада полиция жанжал иштирокчиларининг барчасини ҳибсга олган эди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатмади, бироқ улар ҳибсга олинган қизларни суратга тушириб олди. Бунинг учун эса полициячилар мусулмон қиздан ҳижобини ечишни талаб қилди. Қиз эса ўзининг диний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилгани учун полициячиларни судга берди.

Қизга судда Тахани Абуши адвокатлик қилди. У 2015—2016 йилларда ҳам худди шундай суд ишларида иштирок этди. Натижада эса адвокат ҳимоясидаги аёлларнинг ҳар бири 60 минг доллар компенсацияга эга бўлди.

2552