Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Америка телеканали рублни дунёдаги энг барқарор валюта деб атади
28.05.2022 12:15,  
3

Американинг CBS телеканали Россия рубли бу йил дунёдаги энг барқарор ва самарали валюта эканлигини айтди. Тегишли материал канал сайтида жойлаштирилган.

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, март ойининг охиридан бошлаб кўплаб газ импорт қилувчи давлатлар Москванинг рублда тўлов талабини бажара бошлаган, Россия валютаси сезиларли даражада мустаҳкамланган. Материалда, шунингдек, рубль курсининг ўсишига энергия нархларининг тез ўсиши ва Марказий банк томонидан капиталнинг чиқиб кетишини назорат қилиш ёрдам бергани айтилади. Шу билан бирга, рубль барқарорлиги Россия иқтисодиётини Ғарб санкцияларидан ҳимоя қилишга ёрдам бериши таъкидланади.

Аввалроқ, Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников сўнгги ҳафталарда Россия импортининг пасайиши фонида мустаҳкамланиб бораётган рубль курсининг заифлашиши мумкинлигини таъкидлаган эди. 

Решетниковнинг сўзларига кўра, айни дамда Россия иқтисодиёти  инқирозни бошидан кечирмоқда: компаниялар ва аҳоли етарли маблағ сарфламаяпти. «Буларнинг барчаси фонида биз дефляцион спиралга тушиб қолишимиз мумкин, деган хавотирлар бор эди, бизда пулнинг қисқариши иқтисодиётда ишлаб чиқаришнинг қисқаришига, нархларнинг пасайишига ва ҳоказоларга олиб келади», деган эди вазир.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан