Америкада яна бир IT гиганти капитализацияси $1 трлнга етди

Америкада яна бир IT гиганти капитализацияси $1 трлнга етди

Американинг IT ширкати Alphabet Inc. Apple, Microsoft ҳамда Amazon’дан кейин капитализацияси $1 трлнга етган тўртинчи компанияга айланди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Alphabet ширкати дунёга машҳур қидирув сайти Google'га эгалик қилади.

Пайшанба куни биржада компания акциялари 0,87 %га қимматлаб, донаси 1451,7 долларга етган. Шунда компания умумий капитализацияси 1 трлн долларга тенг бўлган.

Ҳозирда Apple’нинг бозор баҳоси тахминан $1.4 трлн, Microsoft’нинг капитализацияси $1.2 трлн, Amazon’ники эса 931 млрд долларга баҳоланмоқда (Amazon капитализацияси ўтган йили $1 трлнга етган эди).

Alphabet холдинг таркибига Google’дан ташқари, Android операцион тизими, YouTube видеохостинги, Verily тиббий тадқиқотлар маркази, Calico биотехнология илмий тадқиқотлар маркази, Sidewalk Labs, Nest, Google Ventures, Google Capital va Google X компаниялари киради.

 2019 йил 30 сентябр ҳолатига холдингда ишловчи ходимлар сони 114 мингдан ошди.

Мавзуга доир: АҚШ-Эрон низосининг яна бир қурбони: Saudi Aramco