Америкадаги намойишлар Европага ҳам етиб келди

Америкадаги намойишлар Европага ҳам етиб келди

Лондон полицияси Миннеаполисда вафот этган афро-америкалик Жорж Флойдни хотирлаш учун ўтказилган намойиш пайтида 23 кишини ҳибсга олди.

"Бугун Лондон марказидаги митинг пайтида ҳибсга олинганларнинг умумий сони 23 нафарни ташкил этади, уларнинг барчаси турли хил жиноятлар учун ҳибсга олинган", - дейилади полициянинг твиттер саҳифасида.

Ҳозирда уларнинг барчаси ҳибсда сақланмоқда. 

Флойднинг ўлимидан келиб чиққан норозилик ва талончилик АҚШнинг бир қатор штатларида давом этмоқда. Тартибсизликлар бошланганидан сўнг, тўрт нафар полициячи ишдан бўшатилган, улардан бири эҳтиётсизлик туфайли қотилликда айбланган.