Америкалик аёл бир йилда икки марта эгизакларни дунёга келтирди

Америкалик аёл бир йилда икки марта эгизакларни дунёга келтирди

Ўтган йили март ойида АҚШнинг Флорида штатида яшовчи 25 ёшли Александрия Уоллистон эгизакларни дунёга келтирган. У болаларга Марк ва Малахи деб исм қўйган.

Май ойида аёлнинг яна бир хомиладор эканлиги маълум бўлган ва бу сафар ҳам эгизаклар. Декабрда аёл иккинчи эгизакларини дунёга келтирган. Уларга Кайлен ва Калеб деб исм қўйган.

Александрия бундай бахтни ҳатто орзу ҳам қилмаганини ва ҳозир икки марта жекпот ютгандай ҳис қилаётганини билдирган.

“Мен ҳали ҳам бир йилда икки марта эгизакларни дунёга келтирганимга ишонмаяпман. Мен бундай фактларни эшитмаганман. Қариндошларнинг ҳис-туйғулари ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳатто шифокорлар буни камдан-кам ҳол деб аташяпти”, -дейди Александрия.