Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик ҳарбийлар Форс қўлтиғида операция тайёрламоқда
20.07.2019 11:38,  
81

АҚШ "Посбон" деб номланган, Яқин Шарқдаги денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган, ҳарбий операцияга ҳозирлик кўрмоқда, деб баёнот берди АҚШ Марказий қўмондонлиги.

Форс қўлтиғида операцияга тайёргарлик ишлари жума куни, яъни Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси томонидан халқаро нормаларни бузганлиги туфайли Британия танкери қўлга олингач бошланган. Сал кейин Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Ричард Спенсер Яқин Шарқда "АҚШ манфаатлари ҳимояси учун" Саудия Арабистонига ҳарбий контингентни ташлаш қарорини маъқуллагани маълум бўлди.

"АҚШ Марказий қўмондонлиги, яқинда Форс қўлтиғида юз берган воқеалардан сўнг, кемачилик эркинлигини таъминлаш ва Яқин Шарқдаги энг муҳим сув йўлларида назоратни кучайтириш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида "Посбон" халқаро денгиз операциясини ишлаб чиқмоқда", - дейилади қўмондонлик баёнотида.

Операциядан мақсад "денгизда барқарорликни сақлаб туришга кўмаклашиш ва хавфсиз ўтишни таъминлашдан иборат, шунингдек, Араб қўлтиғи, Ормуз бўғози, БАМ бўғози ва Уммон кўрфази халқаро сувларида зиддиятни пасайтириш ҳам шулар жумласига киради.

АҚШ Марказий Қўмондонлиги баёнот қилганидек, АҚШ "минтақада кемачилик эркинлигини таъминлаш ва ҳаётий муҳим бўлган денгиз йўлларини ҳимоялаш учун" "Посбон" операцияси доирасида иттифоқдошлар билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Форс қўлтиғи ва унга чегарадош бўлган ҳудудларда сўнгги бир неча ой давомида вазият чигаллашди.

Қўшни Уммон қўлтиғида июнь ойи ўрталарида Front Altair ва Kokuka Courageous танкерларига ҳужум амалга оширилди. Айрим маълумотларга кўра, кемалар бортида магнит миналар портлаган ва бу ёнғинни келтириб чиқарган. Буни расман тасдиқловчи хабар берилгани йўқ. Эрон юз берган ҳодисага алоқадорлигини инкор этмоқда.

Ушбу воқеадан сўнг яна бир бахтсиз ҳодиса юз берди — эронлик ҳарбийлар Эрон ҳаво бўшлиғи чегарасини бузгани учун уриб туширилган америка учувчисиз учиш қурилмаси ҳақида хабар берди. Худди шу пайтнинг ўзида АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги учувчисиз учиш қурилмаси халқаро ҳаво бўшлиғида - Ормуз қўлтиғи устида уриб туширилгани ҳақида баёнот билан чиқди.

Сал ўтиб, июль ойи ўрталарида, Гибралтарда Эрон танкери ушлаб турилиши фонида, Ормуз бўғозида эронлик ҳарбийлар томонидан Британия кемасини қўлга олишга уриниш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан