Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






The Wall Street Journal: Америкалик иқтисодчилар 2023 йилда АҚШда рецессия эҳтимолини 61 фоизга баҳоламоқда
16.01.2023 12:09,  
15

Америкалик иқтисодчилар АҚШда 2023 йилда рецессия эҳтимолини 61 фоизга баҳоламоқда, деб ёзади The Wall Street Journal 71 мутахассис иштирок этган ўз тадқиқотига таяниб.

Қайд этилишича, АҚШда инфляция пасайганига қарамай, фоиз ставкаларининг ошиши иқтисодиётда рецессияни келтириб чиқаради.

Мутахассисларнинг фикрича, АҚШ Федерал захира тизими "юмшоқ қўниш" сиёсатини олиб бора олмайди - рецессияни қўзғатмаслик учун иш жойларини сезиларли даражада қисқартирмасдан инфляцияни секинлаштиришнинг эса иложи йўқ.

Deutsche Bank иқтисодчилари Бретт Раян ва Метю Луззетти регуляторнинг қаттиқ сиёсати давом этади, бу эса ишсизликнинг ошишига олиб келади ва вазиятни нормаллаштириш учун вақт керак, деб ҳисоблайди.

Мутахассислар 2023 йилнинг биринчи чорагида Қўшма Штатларда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши йиллик ҳисобда 0,1 фоизни ташкил этишини, кейинги ўсиш тўртинчи чоракгача кутилмайди, бу кўрсаткич 0,6 фоизга ошади.

Аввалроқ Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиева бу йил Қўшма Штатлар рецессиядан қочиб қутула олишини, дунёдаги энг йирик иқтисодиётни баҳолашни яхшилаш учун кўпроқ сабаблар борлигини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан