Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Американинг “Apple” компанияси Москвадаги штаб-квартирасини тарк этишни режалаштирмоқда
17.12.2022 02:27,  
11

Американинг “Apple” компанияси Москвадаги штаб-квартирасини тарк этишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда “РБC” нашри.

Хабарга кўра, компания Кремл яқинидаги “Романов Двор” бизнес марказидаги олинган офисини ижарага беришдан бош тортган.

“Apple” 2017 йили мазкур бизнес марказдаги 3,5 минг квадрат метрни ижарага олди ва кейин майдонни 4,7 минг квадрат метрга оширган.

Нашрнинг ёзишича, 2020 йилда COVID-19 пандемияси бошланиши билан бу офис тўлиқ фойдаланилмаган.

“Ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор сентябрь ойида Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан кейин қабул қилинган, ҳозир компания шартномани бекор қилиш шартлари бўйича музокаралар олиб бормоқда”, — дейилади хабарда.

Хорижий компанияларнинг кетиши туфайли бизнес марказларидаги бўш хоналар улуши 3,9%дан 23,9%га ошган.

Сентябр ойи охирида “Ведомости” нашри “Apple” Россия идораси ходимларининг катта қисмини Қирғизистонга олиб кетгани, яна бир қисми Дубай ва Лондонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берганди.

Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин “Apple”, “Samsung”, “HP” ва бошқа хорижий компаниялар Россияга ускуналар етказиб беришни тўхтатди.

Март ойи бошида “Apple” россиялик фойдаланувчиларга расмий интернет-дўкондан товарлар сотиб олиш ва етказиб бериш имкониятини чеклаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан