Жорий йил март ойидан “Yum! Brands” Россиядаги ўзининг “KFC” ресторанлари фаолиятини ва Россия бозорига сармоя киритишни тўхтатганди.
Энди мазкур компания Россиядаги 70 та “KFC” ресторани ва бренднинг асосий франчайзини маҳаллий ҳамкорга ўтказиш жараёнини бошлади, дея хабар берди "Коммерсант" нашри.
Қиймати 1,3 млрд рубль бўлган активнинг харидори озиқ-овқат хизмати компаниялар гуруҳи Ижевск франчайзери “Smart Service LTD” бўлди.
Мазкур компанияга эса “Food Service” компаниялар гуруҳи эгалари, тадбиркорлар Константин Котов ва Андрей Осколков эгалик қилади.
"Коммерсант"га кўра, янги эгаси Россиядаги барча 1000 та “KFC” номини босқичма-босқич “Rostic” брендига ўзгартиради.
"Ребрендингнинг узоқ муддатини ҳисобга олган ҳолда битим суммаси 1,3 млрд рублни ташкил қилиши мумкин", — дейди “Infoline-Analytic” бош директори Михаил Бурмистров.