Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Амударё ва Сирдарёдаги сув оқимининг камайиши 2040 йилда Ўзбекистонда сув танқислигини 33 фоизга етказиши мумкин
19.05.2022 12:50,  
57

Амударё ва Сирдарёдаги сув оқимининг камайиши 2040 йилда Ўзбекистонда сув танқислигини 33 фоизга етказиши мумкин. Бу ҳақда Расул Кушербаев ўз телеграм саҳифасида ёзмоқда.

Жахон банки прогонозларига кўра, тоза сувнинг етишмовчилиги Марказий Осиёда ялпи ички махсулотни 11 фоизга пасайтиради.

Мутахассислар сувни ишлатиш масаласида Ўзбекистон ва Туркманистонда вазият танг эканлигини билдиришмоқда.

Ушбу икки мамлакат ишлатадиган сув ҳажми 169 фоизга ёки мос равишда сув захираларидаги жами сувнинг 144 фоизига тўғри келмоқда. 

Бу ўринда Россия ва Грузия 4 фоиз, Молдова 12 фоиз, Украина 14 фоиз сув захираларни ишлатади.

Сув танқислиги қишлоқ хўжалигига салбий таъсир кўрсатиб, турмуш даражанинг ёмонлашуви, экспорт камайиши ва бандликни таъминлашда жиддий муаммолар келтириб чиқаради.

Келажакда минтақада асосий муаммо айнан нима сабабли келиб чиқиши мумкинлигини англаш учун катта бош керакмас назаримизда. Шу боис, трансчегаравий сувдан фойдаланиш масаласида барқарор ва томонлар учун тенг манфаатли янги келишувга эришиш, сувдан оқилона фойдаланишда ягона стратегик ёндошувга ўтишни тезроқ ҳал этиш зарурлигини вазиятнинг ўзи тақазо қилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан