Ан-26 самолёти ҳалокатидан омон қолган украиналик курсант сўнгги парвоз ҳақида гапирди

Ан-26 самолёти ҳалокатидан омон қолган украиналик курсант сўнгги парвоз ҳақида гапирди

Фото: tcn.ua

Харков яқинидаги Ан-26 ҳалокатидан омон қолган ягона украиналик курсант 20 ёшли Вячеслав Золочевский ТСН каналига берган интервюсида сўнгги парвоз ва фожиадан кейинги дастлабки дақиқалар ҳақида гапириб берди.

Ҳозир курсант Харков ҳарбий касалхонасида. Йигитнинг мия чайқалиши, кўкаришлар ва куйишлар бор.

Йигитнинг сўзларига кўра, Ан-26 бортида курсантлар навигация, двигателларни ишга тушириш, радиоалоқа алоқаларини ўзлаштиришган. Салонда 20 нафар курсант ва яна етти нафар экипаж аъзоси бўлган. Учувчи кабинаси қаторида ўтирган Вячеслав, парвоз одатдагидек давом этаётганини, ғайриоддий нарса йўқлигини таъкидлади. Ҳалокатдан кейин у ёнаётган самолёт ичида бўлганини тушунди.

"Мен бошимни уриб олгам бўлсам керак", - деб эслайди мўжизавий равишда омон қолган курсант. Золочевский нима бўлаётганини тушунолмаган. Унинг сўзларига кўра, ҳамма нарса компютер ўйинидаги эпизодга ўхшаб кўринган.

Йигит фюзеляжда эзилиб кетди, эҳтимол бу уни қаттиқ куйишдан халос қилди. У ичкаридан судралиб чиқишга муваффақ бўлди. Вужуди аланга билан ўралган дўстини қутқаришга ҳаракат қилди. "Мен уни ўчиришга ҳаракат қилдим. Кейин бошқалар югуриб чиқиб, уни ўчиришди - ҳаммаси шу", - дейди курсант.

Авиаҳалокатда Вячеслав 12 курсдошидам айрилди. Даволанишдан сўнг, курсант украин ҳарбий ҳаво кучларининг Харков университетида ўқишни давом эттирадими ёки йўқми билмайди. "Билмайман. Балки ҳа, балки йўқ. Аввало даволаниш керак", - деди у.

 

25 сентябр оқшомида Харков вилоятининг Чугуев шаҳри яқинида Украинанинг Ан-26 ҳарбий самолёти яқинлашаётганда қулаб ёнғин содир бўлди. Ҳаммаси бўлиб бортда 27 киши - етти экипаж аъзоси ва 20 курсант бўлган. Фақат битта одам тирик қолди.

Украина Давлат тергов бюроси бош тергов бўлими бошлиғи Максим Борчаковскийнинг таъкидлашича, тергов аввал эълон қилинган тўртта версияга қаратилган: техник носозлик, экипаж хатоси, парвозга тайёргарлик гуруҳининг хатоси ва самолётни нотўғри таъмирлаш.