Ана холос! Twitter Трампнинг аккаунтини буткул ўчириб ташлади

Ана холос! Twitter Трампнинг аккаунтини буткул ўчириб ташлади

"Сабаби Twitter Трампнинг аккаунтини ўрганиб чиқиб, "яна тартибсизликка сабаб бўлиши мумкин" деган хулосага келган  Доналд Трампнинг аккаунтини блоклашни Силикон водийси гигантларидан кўплаб ҳуқуқшунос ва машҳур кишилар ҳам сўраган"-дея ёзмоқда BBC News Ўз аккаунти блоклангач, Доналд Трамп АҚШ президентининг расмий саҳифаси орқали "Биз яқин келажакда ўз платформамизни яратиш имкониятларини кўриб чиқамиз. Биз жим бўлмаймиз. Twitter сўз эркинлиги учун эмас экан", - дея пост қолдирган, лекин у тезлик билан ўчирилган. 

Бир неча кун олдин тарафдорлари Капитолий биносига бостириб киргач, Twitter Трампнинг аккаунтини 12 соатга блоклаб қўйганди.