Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Horiba компанияси вакиллари Тошкентда ўқув семинари ўтказади
5.02.2020 20:35,  
83

Ҳозирда Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси ишчи ташриф билан Японияда бўлиб турибди, у ерда япон лаборатория ускуналари ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар ўтказди деб хабар қилмоқда Дунё ахборот агентлиги.

Делегация аъзолари Horiba, Rigaku Corporation, JEOL Ltd, Toshiba IT & Control systems Corporation ҳамда Mitaha Kohki Co. каби япон ширкатлари билан учрашдилар.

Ушбу япон ширкатлари биология, кимё, геология, тиббиёт ҳамда автомобилсозлик каби соҳаларда лаборатория ускуналари ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг етакчи компаниялари қаторига киради.

Аналитика ва асбобсозлик соҳасидаги 25 глобал етакчи компаниялардан бири бўлган Horiba ҳамда JEOL Ltd жорий йилнинг апрел ойида Тошкентда ўқув амалий семинар ўтказишга қизиқиш билдирди. Уларнинг мақсади мамлакатимиздаги илмий-тадқиқот муассасалари, университетлар, илмий марказлар раҳбарлари ва тадқиқотчиларини лаборатория жиҳозларининг технологик жиҳатлари, техник параметрлари ва имкониятлари билан таништиришдан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан