Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Анатомик мўъжизалар
11.03.2016 09:16,  
227

Мбах Беджан.

Индонезиялик 68 ёшли Мбах Беджан ўз ватанида таниқли. Қўл-оёғини  ақл бовар қилмас даражада букиши мумкин.

Ян Гуанхе

2012 йили хитойлик Ян Гуанхе кўз чаноғи ёрдамида оғирлиги 1.6 тонналик автомашинани тортиб, кўпчиликни лол қолдирди.

 

Чандра Бахадур Данги

Гиннеснинг рекордлар китобида кўрсатилишича, Чандра Бахадур Дангининг бўйи 54.6 сантиметр. У дунёдаги энг паст бўйли эркак ҳисобланади.

Пол Мейсон

2 йил аввал 50 ёшли Пол Мейсоннинг оғирлиги 380 килограмм эди. Врачлар яқин кунларда унинг ўлишини башорат қилишган эди. Ошқозонига бандаж ўрнатиш бўйича тиббиёт амалиёти ўтказилгандан сўнг, танасининг вазни камайиб териси осилиб қолди. 

 

Крис Уолтон

Крис Гиннеснинг рекордлар китобига тирноқлари узунлиги учун киритилган. Тирноқларининг узунлиги 6 метр.

 

Донна Симпсон

Донна Симпсон фарзанд дунёга келтирган энг семиз аёл сифатида Гиннеснинг рекродлар китобига киритилган. 2007 йили фарзандини дунёга келтираётган пайтда оғирлиги 241 кг эди. Туғиш жараёнида 30 нафар тиббиёт ходими иштирок этган.

 

Полин Поттер

47 ёшли Полин 2012 йили Гиннес рекордлари китобига киритилганда оғирлиги 291 килограмм тош босган эди.

Жалиса Томпсон

Атлантик Ситилик Жалиса кўзларини чақчайтиришдек ноёб қобилиятга эга. Ҳеч қандай уринишсиз кўзларини ўрнига қайтара олади.

   

Йоандри Эрнандес Гарридо

37 ёшли йигитнинг лақаби "24", чунки, унинг ҳар бир қўлида 6 тадан 12 та бармоғи бор. Кубалик бўлган Йоандри бармоқларининг кўплигидан хурсанд. Асосий ишидан ташқари, қўшимча даромад келтириб туради. Сайёҳлар билан пулга расмга тушади.

 

Қўлсиз дурадгор

Эфиопиялик 42 ёшли Sintayehu Tishale қўли йўқлиги учун оёғи ёрдамида мих қоқади.

 

Сертук қизча

Супатра Сасупфан Гиннес рекордлар китобида энг жундор қизча сифатида рўйхатга олинган. Китобга киритилганлигидан руҳланган қизалоқ рақс тушиш, қўшиқ айтиш билан шуғулланиб келмоқда.

"Бўривачча" Ларри Гомез

Ларрида гипертрихоз касаллиги мавжуд.

Гипертрохоз касаллиги инсон танасининг тук кам ўсадиган жойларида ҳаддан ташқари кўпайиб кетишдир. (Таҳрир.)

 

Дунёдаги энг кичкина аёл  

Ҳиндистоннинг Нипур шаҳрида яшовчи 22 ёшли Жоти Амжининг бўйи бор йўғи 63 сантиметр

Дунёдаги энг баланд бўйли одам

Султон Кёсен Гиннес рекордлар китобига энг баланд бўйли инсон деб қайд этилган. Унинг бўйи 251 сантиметрни ташкил қилади.

Расмда Султон дунёдаги энг паст бўйли эркак билан. Хэ Пинпиннинг бўйи 74 сантиметр.

 

Арпан Саксена

4 ёшли болакайда кам учрайдиган ирсий касаллик мавжуд. Қўлидаги панжалар сони 13 та, оёғида 12 дона. Айрим панжалар бир бирига ёпишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан