Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Анчелотти "Барселона"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
21.03.2022 19:40

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"дан (0:4) учралган мағлубият ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Барселона биздан яхши ўйнади. Бу менинг айбим. Мухлисларни ранжитдик. Улардан узр сўрайман. Ҳаммаси тескари кетди. 

- Биз Модрични юқорироққа олиб чиқиб, назоратни ўша ерда қилмоқчи эдик. Бу режа ўхшамади. Гап таркибда эмас. Бу тўлиқ менинг айбим. Модрични 10-рақам позициясига олиб чиқишим иш бермади. 

- Айбимни тан олиш муаммо эмас. Бизда ҳамон жадвалда Севилья билан фарқ бор. Терма жамоаларга бериладиган танаффус айни муддао. Сал машқ қилиб, жароҳатланганларни тиклаб оламиз. 

- Бэйл бетоб эди ва ўйнай олмасди. Уэльс таркида ҳам тушмаслиги мумкин. Мағлубият жамоани тўхтатмайди. Биз меҳнат қилиб олдинга юришда давом этамиз ва ҳар ўйинда ютишга интиламиз. 

- Бензема йўқлиги учун ютқаздик дейиш нотўғри. Ҳаммаси тескари кетди. Тепароқ прессинг қилолмадик. Гол ўтказгач, бутунлай назоратни йўқотдик. 

- Мен футболчиларимдан узр сўрадим ва мағлубиятни ўз зиммамга олдим. Мен бир марта бундай адашишим мумкин, иккинчи марта такрорланмайди дея Анчелотти сўзларидан келтирмоқда Marca. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан