Андижон «газ заправка»сидаги портлаш тафсилотлари маълум қилинди (фото) 

Андижон «газ заправка»сидаги портлаш тафсилотлари маълум қилинди (фото) 

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Аввал хабар қилганимиздек, 2020 йилнинг 25 февраль куни Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берган эди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, портлаш 32 ёшли Ш.О.,нинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида содир бўлган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Натижада шохобча ишчиси А.К. жароҳатланган бўлиб унга тиббий ёрдам кўрсатилган, бошқа ҳеч ким жароҳатланмаган. Шунингдек, портлашда 6 та автомашина турли даражада шикастланган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Текширув жараёнида аниқланишича, газ қуяётган ушбу автомашинага ўрнатилган 100 литр ҳажмдаги 2012 йилда ишлаб чиқарилган газ балонда портлаш юзага келган. Шунингдек, газ ускунаси автомашинага 2018 йилда ўрнатилган, қолаверса унинг серия рақамлари газ ускунасини қайд этиш ҳужжатларига мос келмаслиги аниқланган.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти