Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва унинг меҳмонлари туғилган кун маросимида ниқобсиз кўринди (видео)

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва унинг меҳмонлари туғилган кун маросимида ниқобсиз кўринди (видео)

Хонанда Муниса Ризаева Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кичик қизи 19 ёшга тўлиши муносабати билан 16 август куни ташкил этилган оилавий маросимда хизматда бўлди. Маросимдан фото ва видеолар 17 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Эълон қилинган видеоёзувларда ҳоким қизи билан биргаликда катта байрам тортини кесаётганини кўриш мумкин. Лекин, маросим меҳмонларида ҳам мезбонларда ҳам тиббий ниқоб кўринмаган.

 

«Xabar.uz»нинг ўз манбаларига асосланиб ёзишича, маросимда ҳокимнинг қизига Gentra автомобили ҳам совға қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 15 августдан эътиборан Ўзбекистонда карантин чекловлари юмшатилди, хусусан, уйда иштирокчилар сони 30 кишидан ошмаган ҳолда оилавий тадбир ва тўй-маросимларни ўтказишга рухсат берилди (чекловни бузганлар жавобгарликка тортилади).

 

 

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кичик қизи таваллуд куни муносабати билан ташкил этилган маросимда айнан қанча одам қатнашгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.