Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон, Жиззах ва Тошкент вилоятларида ўқишга киритишга бўлган ноқонуний ҳаракатларнинг олди олинди
27.05.2022 18:14,  
3

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Т. фуқаро Ф.ни Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетида ишловчи танишлари орқали ушбу университетнинг жисмоний тарбия факультетига ўқишга киритиб, 2-босқичга ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ф. бошқа бир фуқаро Ч.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қозоғистон Республикаси Чимкент шаҳридаги университетнинг “Ҳуқуқ” йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро У.ни кириш имтиҳонларида ёрдам бериб, ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан