Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон коронавирусдан холи ҳудуд бўлишига жуда яқин қолди
5.06.2020 22:39,  
218

Сўнгги маълумотларга кўра, бугун яна 20 нафар бемор шифо топиб, бугуннинг ўзида 160 нафар бемор соғайди ҳамда кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди

Айни соатларда Навоий вилоятида 14 нафар, Самарқанд вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар, жами 20 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (12 нафари Зарафшон шаҳридан, Хатирчи ва Нурота туманларидан 1 нафардан). Улардан 10 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 52 ёшда, ёши кичиги 2 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 110 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг ҳам барчаси ушбу вилоятдан (Жомбой, Ургут, Нарпай ва Пастдарғом туманларидан 1 нафардан). Уларнинг 3 нафари эркак, 1 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 40 ёшда, ёши кичиги 24 ёшда. Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар 318 нафарга етди.

Андижон вилоятида тузалганларнинг 2 нафари ҳам эркак бўлиб (50 ёшли ва 32 ёшли) ушбу вилоятдан (Избоскан ва Балиқчи туманларидан 1 нафардан). Ушбу вилоятда эндиликда соғайганлар сони 177 нафарга етиб, 1 нафар бемор даволанмоқда ва коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.

Шундай қилиб, бугун кун давомида 160 нафар бемор тузалиб, аввалги кунларга нисбатан рекорд марра забт этилди. Эндиликда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3247 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан