Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров давлатга 1,7 млрд сўм зарар етказганликда айбланмоқда
22.02.2022 12:15,  
148

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров 8 та ҳолатда жами 19618 кв. метр ер майдонини ноқонуний ажратиш орқали давлат манфаатларига 1 млрд 779 млн сўм зарар етказганликда айбланмоқда. Ҳоким бир вақтнинг ўзида депутат бўлганлиги боис Андижон вилояти прокуратураси уни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Халқ депутутлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритди — бу ҳақда "Газета.uz" манбаси ҳабар бермоқда.

Андижон шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилаётган жиноят иши доирасида депутат ва шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровни терговга жалб қилиш мақсадида Андижон вилояти прокуратурасига тақдимнома киритилди.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Баҳром Ҳайдаров ҳокимият ҳузуридаги Ер майдонларини ажратиш бўйича доимий ишловчи махсус комиссия аъзолари билан гуруҳда Ер кодексининг 17, 23, 62 моддалари, қолаверса, президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда фармойишларига зид равишда жисмоний ва юридик шахсларга аукцион орқали ўзининг ваколатидан қасддан фойдаланиб, ер майдонларини тўғридан-тўғри ажратилиши ҳақида мутасадди мансабдорларга кўрсатма бергани аниқланган.

Газета.uz

Бундан ташқари, ҳоким аслида бекор қилинган ҳужжатларни асос қилиб кўрсатган ҳолда, комиссия далолатномалари ва ер ажратиш тўғрисидаги қарорларига соҳта маълумотлар ва ёзувлар киритиб, 2019−2020 йилларда ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги қарор ва фармойишларни қабул қилган.

Тақдимномага мувофиқ, Баҳром Ҳайдаров жами 8 та ҳолатда 19 618 квадрат метр ерни ноқонуний ажратиш орқали жами 1 млрд 779 млн сўм минимал аукцион баҳоси қийматидаги пул маблағларини давлат бюджетига ундирилмай қолишига сабабчи бўлган ва давлат манфаатларига зарар етказган.

Шаҳар ҳокимининг ҳаракатларида ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми «а» банди, 209-моддаси 2-қисми «а» банди ва 229-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятлар таркиби мавжудлиги қайд этилган. Шундан келиб чиқиб, унга нисбатан эҳтиёт чораларини қўллаб лозимгини кўрсатилган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар беришича, мазкур хат асосида 3 февраль куни Андижон вилояти прокуратураси томонидан Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига тақдимнома киритилган. 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан