Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон шаҳар ҳокимидан кейин Андижон ХТБ бошлиғи ҳам ҳибсга олинди
8.06.2022 15:33,  
95

Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов Андижон шаҳри ҳокимининг қамоққа олинишига сабаб бўлган жиноий иш – бюджетнинг 48 млрд сўмини талон-торож қилишда гумондор кўрилмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.

Вилоятнинг аввалги прокурори танқидлар билан ишдан олиниб, янги прокурор тайинланиши ортидан, феврал ойида Андижон шаҳар ХТБнинг собиқ ва амалдаги раҳбарлари ҳам қамоққа олинган, 40га яқин шахс терговга тортилган жиноятда 57 млрд сўм талон-торож қилингани айтилганди.

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов 7 июн куни 48 млрд сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилиниши ҳолати бўйича гумондорлардан бири сифатида қўлга олинди. ХТБ ахборот хизмати тергов кетаётганини маълум қилди. Миркомилов ҳозирги лавозимида 2020 йил февралидан буён ишлаб келмоқда.

Мазкур жиноят иши бўйича 7 июнда Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров ҳам қўлга олинган эди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан