Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари журналистни «Ҳизбут таҳрир» аъзоси деб атади
4.01.2020 11:54,  
3756

Human.uz ахборот порталининг хабар беришича, Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қошқаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилди. Human.uz ахборот портали муассиси ҳисобланган “Human Media” масъулияти чекланган жамияти бош директори, журналист ва блогер Хуршид Далиевнинг шикоятига асосан Андижон шаҳар ИИБ томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари якунига кўра шундай қарор қабул қилинган.

Фото: Human.uz

Аниқланишича, Гулшаной Қошқарова Андижон шаҳар ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Х.Далиевни очиқдан-очиқ ҳақорат қилиб, унга нисбатан туҳматдан иборат сўзларни ишлатган.

Маълумки, журналист Х.Далиев ўзининг телеграмдаги канали орқали ҳудудлардаги ижтимоий муаммоларни ёритиб келади.

Шаҳар ИИБ томонидан тўпланган ҳужжатлар 2019 йилнинг декабр ойида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Андижон шаҳар маъмурий судига юборилган.

Фото: Human.uz

Ҳозирча суд иши қачон бошланиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари (4 млн. 460 минг сўм)дан олтмиш баравари (13 млн. 380 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан