Андижон тиббиёт институтининг талабалари кучли таъсир этувчи“Тропикамид” дориларини сотаётганда ушланди

Андижон тиббиёт институтининг талабалари кучли таъсир этувчи“Тропикамид” дориларини сотаётганда ушланди

Фото: Яндекс

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Андижон давлат тиббиёт институти уч нафар талабалари бошқа шахс билан тил бириктириб, харидорга жами 1 000 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид” дорисини 45 миллион сўмга сотаётган вақтда ушланди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғининг хабар беришича, ҳамкорликда ўтказилган яна бир тадбирда, фуқаролар К.М. ва М.А.лар харидорга жами 2 625 дона “Тропикамид” дорисини 105 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланиб, улардан жами 8 000 дона “Тропикамид” дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.