Андижон ва Сурхондарёда ярим миллиард сўм буджет маблағи талон-торож қилинди

Андижон ва Сурхондарёда ярим миллиард сўм буджет маблағи талон-торож қилинди

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда Халқ таълими бўлими ходимлари томонидан умумий ҳисобда 594,4 миллион сўм буджет маблағлари ўзлаштириб олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар беради. 

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мансабдор шахслари тизимда ишламаётган шахсларга иш ҳақи ёзиб, маблағни ўзлари олиб келган. Бунинг натижасида 239,1 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош этилган бу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида эса Халқ таълими бўлими ҳисобчиси Х.К. тумандаги 27-сонли мактабда муқаддам ишлаб кетган фуқаро М.Қ., Н.Т., О.Э. ва ҳақиқатда ишламаган Ш.Қ.нинг номига банк пластик картасини расмийлаштириб, 2016-2020 йиллар давомида жами 355,3 миллион сўм бюджет маблағини талон-торож қилган.

Бу ҳолат бўйича Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.