Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Андижон ва Хоразм вилоятида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
25.02.2022 20:51,  
49

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.М. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида, фуқаролар О. ва Н. нинг ишончига кириб, уларни 7 000 АҚШ доллари эвазига Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Андижон давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ДХХ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.А. ва Б.С.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Г.ни Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасининг юриспруденция йўналишига ўқишга киритиб, кейинчалик танишлари орқали ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан