Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон ва Хоразм вилоятларида ер майдонларини пулламоқчи бўлган «шоввозлар» қўлга тушди
4.03.2022 16:29,  
68

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Ю. бошқа бир фуқаро О.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Андижон шаҳри, Бобуршоҳ кўчасидаги бўш турган 3 сотих ер майдонига уй-жой қуриш учун рухсатнома олиб бериш эвазига 12 000 АҚШ доллари сўраб, шундан 1 700 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими томонидан ДХХнинг Хива шаҳри бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.К. Янгиариқ туманидаги “Сабурзом” маҳалласида фуқаро Р.нинг номига гўёки тугалланмаган турар жой биноси сифатида расмийлаштирилган 13 сотих экин ер майдонини фуқаро Ж.га сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 10 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан