Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
18.02.2022 09:53,  
193

Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Насибулло Набиевич Мўминов тайинланди.

Насибулло Мўминов 1983 йилда Андижон туманида таваллуд топган. 2006 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда Андижон қурилиш техникумининг махсус фан ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.

2003-2015 йилларда Андижон уй-жой ва коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежида бўлим бошлиғи, амалиёт ишлари бўйича, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган. бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

2015-2017 йиллар давомида Андижон қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежининг директори, 2017- 2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Андижон вилояти бўлими бошлиғи, 2018-2019 йиллар давомида эса Андижон вилояти ҳокимлиги касб-ҳунар бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.

Тайинловга қадар Насибулло Мўминов Андижон вилояти Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан