2022 йилнинг январь-июнь якунларига кўра, Андижон вилояти бўйича саноатда яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми 5 590,5 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилнинг январь-июнь ойлари билан таққослаганда 22,5 % га, 2018 йилнинг мос даври билан таққослаганда эса 43,5 % га ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.