Андижон халқаро аэропортига Бобур номи берилди

Андижон халқаро аэропортига Бобур номи берилди

Андижон шаҳридаги халқаро аэропортга Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи берилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.

Қайд этилишича ушбу ўзгариш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилган.