Андижонда 1 кг «гашиш»ни 15 минг долларга сотаётган фуқаро ушланди

Андижонда 1 кг «гашиш»ни 15 минг долларга сотаётган фуқаро ушланди

2020 йилнинг 4 август куни Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Тадбирда 31 ёшли И.А., тумандаги Достонобод МФЙ ҳудудида 1 дона целлофан пакетга солиб қадоқланган ҳолдаги соф оғирлиги 937,62 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 5.000 АҚШ доллари ва 100.000.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.А., дан кимёвий ишлов берилган 5000 АҚШ доллари ва 100.000.000 сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. И.А., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.