Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда 100 ёшдан ошган 42 нафар фуқаро сайловда овоз берди
24.10.2021 20:57,  
78

Андижон вилоятида истиқомат қилувчи ёши юздан ўтган 42 нафар фуқаро президент сайловида ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз берди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ўтказилаётган ушбу сайловда 1 миллион 787 минг нафардан зиёд андижонлик сайловчи иштирок этиши кўзда тутилган. Уларнинг 564 минг нафардан ортиғини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, шундан 75 минг нафари сайловда илк бор қатнашмоқда. Сайловчиларнинг 222 минг нафарини 61 ёшдан юқори бўлган шахслар ташкил этади. Шундан 42 нафари ёши юздан ўтган нуроний отахон ва онахонлар ҳисобланади.

Балиқчи туманининг «Чароғон» маҳалласида яшовчи, 14 нафар фарзанднинг онаси, 70 дан ортиқ набира, 300 га яқин чевара ва эвараларнинг бувиси ҳисобланган Саломатхон ая Норқўзиева яқинда ўзининг 106 ёшини қаршилайди.

Онахон 317-сайлов участкасида сайловчилар рўйхатида қайд этилган. Аммо участкага бора олмаслиги сабабли комиссия аъзолари Саломатхон аянинг хонадонига борган. Кекса сайловчи қизи ёрдамида Ўзбекистон президентлигига номзодлардан бирига овоз бериб, сайлов бюллетенини кўчма сайлов қутисига ташлади. Онахон Ўзбекистондаги тинчлик барқарор бўлиши, халқимиз фаровонлигини тилаб дуо қилди.

2-Андижон сайлов округи матбуот марказининг маълумот беришича, 10 га яқин 100 ёшдан ўтган сайловчилар сайлов участкаларига бориб овоз берган, қолган кекса сайловчилар эса уйида туриб, кўчма сайлов қутисига бюллетенларни ташлаган.

Хусусан, 101 ёшли Турсунхон ая Сирожиддинова ҳам 81 ёшли қизи билан сайлов округига келиб, муносиб деб топган номзодига овоз берди.

Ёши юздан ошганларнинг сайловда қатнашиши нафақат Андижон вилоятида, балки мамлакатнинг бошқа нуқталарида ҳам кузатилмди.

Жумладан, Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 102-ёшли Суюнбике Шарипова ҳам қатнашди. Сайлов округи ходимлари ёши катта аёлнинг уйига кўчма сайлов қутиси билан ташриф буюрди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан