Андижонда зилзила қайд этилди

Андижонда зилзила қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 12.06.2020 йил, Тошкент вақти билан 09:30 да (12.06.2020 йил, Гринвич бўйича 04:30 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 40,76 градус шимолий кенглик; 73,04 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 326 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида, Андижонда (59 км) 2 балл кузатилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.