Зилзила магнитудаси эпицентрда 4,1 ни ташкил этди. Тошкентдан 327 км жанубий-шарқда. Чуқурлик — 15 км.
28 апрель куни тонгги соат 03:28 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, унинг эпицентри Андижоннинг Хонобод туманида жойлашган.
4,1 магнитудали зилзила Хонобод, Қўрғонепа, Жалақудуқ ва Хўжаобод туманларида ҳам сезилди.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Хонобод туманида 4 балл, 2 км.
- Қўргонтепа туманида 3 балл, 16 км.
- Жалақудуқ туманида 2 балл, 37 км.
- Хўжаобод туманида 2 балл, 44 кмда қайд этилган.