Андижонда аёл эрини бўғиб ўлдириб, жасадни ҳожатхона чуқурига ташлаб юборди

Андижонда аёл эрини бўғиб ўлдириб, жасадни ҳожатхона чуқурига ташлаб юборди

Андижон шаҳрида яшовчи аёл мудҳиш жиноят содир этди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 14 февраль куни фуқаро А.К. Андижон шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро ўз мурожаатида Тошкент шаҳрида яшаётганлиги сабабли укаси М.К. билан алоқа қилмай қўйганлиги, уни излаб яшаб келаётган хонадонига келганда уни топа олмаганлигини билдирган.

Терговга қадар текширув давомида 2019 йил 3 май куни соат 21:00 ларда Андижон шаҳри «Боғишамол» маҳалласида яшовчи М.К. (1972 йилда туғилган, ишчи) шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи 1995 йил туғилган аёл Х.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, Х.Х. уни синтетик ип ёрдамида бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдирганлиги, мурдасини уйининг ҳожатхона чуқурига ташлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 16 февраль куни шаҳар прокуратураси томонидан Х.Х. ушланиб, унга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.