Андижонда аёллар “Uz Auto Motors”га ишга кирмоқчи бўлганларни 6 минг долларга чув туширди

Андижонда аёллар “Uz Auto Motors”га ишга кирмоқчи бўлганларни 6 минг долларга чув туширди

Андижонда 2020 йилнинг январь ойидан март ойига қадар 37 ёшли М.И. (аёл) ва 45 ёшли З.К. (аёл) лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқароларни чув туширишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, аёллар 3 нафар фуқарога Асака туманида жойлашган “Uz Auto Motors” АЖга ишга киритиб қўйишларини ваъда қилади. Ҳамда уларнинг ишончга кириб, жами 6.450 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олишади ва ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.