Андижонда барча ҳокимлар ўз ўрнини ёшларга «бўшатиб берди»

Андижонда барча ҳокимлар ўз ўрнини ёшларга «бўшатиб берди»

Фото: Андижин вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

“Андижонда ёшлар ўн кунлиги“ лойиҳаси ҳаётга ёшлар нигоҳи билан қараш, уларнинг замонавий ташаббуслари, ғояларини ҳаётга татбиқ этиш, ёшлар билан раҳбарлар ўртасидаги тўсиқни олиб ташлаш, юқори раҳбарларгача етиб келмаётган баъзи муаммо ва камчиликларни аниқлаб, бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, лойиҳа доирасида иқтидорли ёшлардан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларига ўн кун муддатга ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари тайинланди.

Вилоят ҳокимлари томонидан янги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолларга таништирилиб, йиғилишдан сўнг ўз хизмат машиналарида туман ва шаҳарларга жўнаб кетган.

"Вақтинчалик ҳокимлар" орасида талаба ёшлар ҳам борлиги айтилмоқда.