Андижонда боғча мудираси ўз жонига қасд қилди

Андижонда боғча мудираси ўз жонига қасд қилди

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабгача таълим муассасаси мудираси ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.

Маълум қилинишича, шу йилнинг 4 май куни соат 15.00 чамасида мудира яшаш хонадонида ўзини осиб, ўз жонига суиқасд қилиши ортидан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармасига хизмат текширувлари тайинланган, терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Мудиранинг ўз жонига қасд қилиши сабабларига оид гап-сўзларга ойдинлик киритилган ҳолда ҳуқуқий баҳо берилади.