Андижонда электр подстанциясини яшин урди

Андижонда электр подстанциясини яшин урди

Ҳодиса оқибатида шаҳарнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти узилган. Энергетика вазирлигининг ҳабар қилишича, Андижон шаҳрини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли 110 кВ электр узатиш тармоғига яшин тушиши натижасида шаҳарнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. 

Ҳозирда тезкор гуруҳ томонидан  ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, электр таъминоти қисқа фурсатда қайта тикланади.

“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади расмий хабарда.