Андижонда электромобиль ишлаб чиқариш ташкил этилади

Андижонда электромобиль ишлаб чиқариш ташкил этилади

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида электромобиль ишлаб чиқариш ташкил этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг «2019 - 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.

Лойиҳа қиймати 2 миллиард сўм дея баҳоланяпти. Ташаббускор эса «Олтин ер ҳимоя» МЧЖ бўлиб, унинг раҳбари ўтган йил «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирланган Шаҳризод Мусабоевдир.

Мазкур инновацион корхона 2021 йил 1 июнда фойдаланишга топширилиши кутиляпти. Шу асосда 10 та янги иш ўрни яратилади.

6