Андижонда ҳам 60 кишидан коронавирус инфекцияси аниқланди

Андижонда ҳам 60 кишидан коронавирус инфекцияси аниқланди

2020 йил 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10143 (+123) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3524 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.