Андижонда ҳам Санитария маркази мансабдорлари 159 миллион сўм маблағларни талон-торож қилди

Андижонда ҳам Санитария маркази мансабдорлари 159 миллион сўм маблағларни талон-торож қилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан терговга қадар ўтказилган текширув ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи хабар берди.

Текширувда, Андижон вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари “T.D.F” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, 326,4 млн сўм бўлган «гипохлорид кальций 65%» дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн сўмга (ўртача бозор нархидан 159,3 млн сўмга қиммат) сотиб олишиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 205-моддалари жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Наманган, Навоий ва Тошкент вилоятларида ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдорлари бюджет пулларини талон-торож қилган эди.