Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда жигули иккига бўлиниб кетди
30.01.2022 11:35,  
214

Ижтимоий тармоқда "Асакада Хасан сомсани ёнида дахшатли авария содир бўлди, Жигули иккига бўлиниб кетибди, Айтишларича қурбонлар бор" сарлавҳаси билан тарқалган видеохабар юзасидан маълумот.

2022 йил 29 январь куни соат 23:30 ларда Асака тумани, Чек МФЙ, Фарғона кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р-112 "Фарғона халқа йўли"нинг 167 километрида ВАЗ-2101 русумли 10Ф 654 ЛА давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўл четидаги симёғочга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.

Воқеа жойига бориб ўрганилганда автоҳалокат оқибатида автомашина ҳайдовчиси Фарғона вилоятида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро А.Б оғир тан жароҳати олиб, хушсиз холда шифохонага олиб борилганлиги маълум бўлди. Ҳозирда Асака тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан