Андижонда кам таъминланган оилаларга ажратилган 82 миллион сўм талон-торож қилинди

Андижонда кам таъминланган оилаларга ажратилган 82 миллион сўм талон-торож қилинди

Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар бўйича маълумот берилди.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги «Якка тут» МФЙ мансабдор шахслари томонидан кам таъминланган оилалар тоифасига кирмайдиган 51 нафар фуқарога асоссиз равишда моддий ёрдам пуллари тўлаб берилиши оқибатида 82,2 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Ҳолат юзасидан МФЙ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «а,в,г» бандлари ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Терговга қадар текширув Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан вилоят Давлат молиявий назорат бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган.

МАВЗУГА ДОИР: