Андижонда катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия-3” бир неча марта ағдарилиб кетди (видео)

Андижонда катта тезликда ҳаракатланаётган “Нексия-3” бир неча марта ағдарилиб кетди (видео)

Андижон туманида содир бўлган, ижтимоий тармоқларда видео лавҳаси тарқалган ЙТҲ юзасидан ИИВ ахборот берди.

Маълум қилинишича, воқеа 20 апрел куни соат 18:00лар атрофида, Андижон вилояти, Андижон тумани, Завроқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р130 Андижон айланма йўлида содир бўлган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Йўлнинг 34 км.да ҳайдовчи 1997 йилда туғилган Ш.М. “Нексия-3” автомобилида ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетади ва четдаги бетон тўсиққа урилади. Транспорт воситаси ағдарилиб кетади. Натижада, ҳайдовчи Ш.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Ушбу ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.