Андижонда коронавирусга чалинган 6 нафар бемор соғайди (фото)

Андижонда коронавирусга чалинган 6 нафар бемор соғайди (фото)

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Тузалганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари Андижон шаҳридан, 2 нафари эса Андижон туманидан. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда. Эътиборли томони, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 10 нафарни ташкил қилмоқда.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 146 нафарга етди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги