Андижонда Мирзиёевнинг танқидидан сўнг 5700 ишчи ишдан бўшатилди

Андижонда Мирзиёевнинг танқидидан сўнг 5700 ишчи ишдан бўшатилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида фаоллар билан йиғилишда иқтисодий комплекс фаолиятини танқид қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

«Мен бугун ана шу ишларингиз билан яқиндан танишиш, сизлар билан вилоятнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида фикрлашиб, биргаликда улкан режалар тузиш учун келдим», — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, Андижон вилоятида иқтисодий комплексда ишловчи 5700 нафар ходимнинг барчаси ишдан бўшатилади.

«Уларга 3 ой синов муддати берилади, агар аравани торта олса, ишга тикланади, ойлигини ҳам берамиз, керак бўлса мукофот ҳам берамиз. Қани, улар ҳам муаммоларни ўзларида ҳис қилиб кўрсин. Менга насиҳат қилувчилар керак.